«Менинг биринчи уйим» дастури бўйича президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Имтиёзли уйлар сўнгги 5 йилда уй-жойга эгалик қилмаган оилаларга 20 йил муддатга бўлиб тўлаш шартида сотилиши, ойлик тўловнинг бир қисмини қоплаш учун 5 йил давомида ҳар ой 1 млн сўм субсидия ажратилиши кутилмоқда.
Маҳаллий кенгаш депутатларининг ваколат ва имкониятларини кенгайтириш таклиф этиляпти. Хусусан, улар ҳоким лавозимига номзодларни илгари суришлари, унга ишончсизлик билдиришлари, ноқонуний қарорлар ва сайловчилар ташаббуслари билан депутат мандатини бекор қилишлари мумкин бўлади.
Туризм вазирлиги Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантиришни таклиф қилди. Саёҳатни ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлаштириш, пандус, лифт ва овозли маълумотномаларни ўрнатиш, имтиёз ва чегирмалар бериш — 5 йилга мўлжалланган дастур ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган президент қарори лойиҳасига кўра, вазирлик, идора ва барча бюджет ташкилотлари хизмат машиналарининг 2025 йилгача камида 10 фоизи, 2030 йилгача 100 фоизи электромобилларга алмаштирилади. Қолаверса, «тез ёрдам» машиналари ҳам 2023−2026 йилларда электрда ҳаракатланувчи транспортга ўзгартирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг